Черногория жудаям агрессив халққа эга кичкина мамлакат ҳисобланади.
Унинг сўзларига кўра, Черногория жудаям агрессив халққа эга кичкина мамлакат ҳисобланади.
“Уларнинг жаҳли чиқиши мумкин ва табриклайман, сизда Учинчи жаҳон уруши”, деган Трамп.
Бундан ташқари, Трамп Шимолий атлантика альянси шартномасининг бешинчи бандида назарда тутилганидек, НАТОга аъзо давлатлар жамоавий ҳимояланиши кераклигига шубҳа қилиб қолган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ аскарлари Черногорияни ҳимоя қилиши керак эмас, негаки бу адолатсизлик, ахир улар бунинг учун пул ҳам тўламайди. Шу билан бирга, низомга кўра, альянс уруш хавфи юзага келса Черногорияни ҳимоя қилиши кераклигини тан олган.
Маълумот учун, Черногория 2017 йил июнда НАТОнинг 29-аъзоси сифатида альянсга қўшилган.