...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага қандай об-ҳаво кузатилади?


15:02, 19.07.2018 Бу қизиқ
 4 614

Республикада пайшанба куни қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишиниг.

Гидрометеорология хизмати марказининг маълум қилишича, эртага, 20 июль куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +23...+25, кундузи +39...+41 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +38...+43 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +23...+28, кундузи +40...+45 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/с тезликка етиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +15...+20, кундузи +28...+33 даража бўлиб, ёмғир ёғмайди. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!