Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова концерт бериш учун тайёргарлик кўришмоқда.
Анча йиллардан буён давлат телеканалларида кўринмайдиган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва “Ялла” ансамблининг қўшиқлари ҳам телеканаллар эфиридан ўрин олишни бошлади.
Афсонавий “Ялла” гуруҳи солисти Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров айни дамда 70 ёшни қаршилаган. Хонанда ҳамон тўй ва тадбирларда фаол. Зокиров қачон сўнгги бор ТВга чиққанию, “Ялла” охирги концертини қачон тақдим этганини кўпчилик эслолмайди.
Маълумотларага қараганда, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова концерт бериш учун тайёргарлик кўришмоқда.