Фарғонада катта миқдорда гиёҳванд модда аниқланди.
Текшириш жараёнида 1951 йилда туғилган Н.А. ўз хонадонининг томорқасида етиштирган нашани қуритиш мақсадида, яшаш хонадони меҳмонхонаси ва қурилиши битмаган бинога ёйиб қўйганлиги аниқланди. Гиёҳванд модданинг соф оғирлиги 41 кг 965 граммни ташкил этган.
Н.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-тезкор суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.