Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнида қарийб 4 килограмм келадиган гиёҳванд модда бўлган.
1972 йилда туғилган ва Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаронинг ёнидан топилган “марихуана”нинг оғирлиги 3 кг 825 грамни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.