Танасининг бош қисми ва кўкрак қафасига тош билан бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Туманнинг Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.С. яшаш уйининг олдида маҳалладоши А.Т.га тегишли Cobalt русумли автомашина турганлигини кўриб, авзойи бузилади.
Шундан сўнг, Ф.С. маҳалладоши А.Т. билан жанжаллашиб, танасининг бош қисми ва кўкрак қафасига тош билан бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.