...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада нохуш воқеа содир бўлди


13:00, 12.06.2018 Жамият
 18 884

9 ёшли бола автомашина салонида бўлган елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида нохуш воқеа содир бўлди.
 
ИИВдан маълум қилишларича, Бешариқ туманида яшовчи нафақахўр Н.Р. “ВАЗ-2102” автомашинасида Ўзбекистон тумани Бегобод қишлоғида жойлашган “Эргашали устоз Муродов” фермер хўжалигига ўрик маҳсулотини териб олиш учун борган ва боғ ичига кириб кетган.
 
Н.Р.нинг ўзи билан бирга олиб келган 9 ёшли набираси М.А.  назоратсиз қолдирилиши оқибатида машина салонида бўлган 5 литрлик елим идишдаги бензин ёқилғисини тўкиб, гугурт билан ёқиб юборган.
 
Натижада автомашинада ёнғин содир бўлиб, М.А. куйиш жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган. Ёнғин шу ерда бўлган фуқаролар томонидан ўчирилган.
 
Воқеа қачон содир бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фарғона ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар