...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада энди ток бўлмаса ҳам светофорлар ишлайди


18:25, 11.05.2017 Жамият
 3 259

Қурилма вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светофорга қўйилиб, синовдан ўтказилди.

Фарғона политехника институти олимлари томонидан яратилган светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилма амалиётга жорий этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Баъзан электр энергиясининг узилиб қолиши натижасида светофорлар ишламаслиги йўлда тирбандлик ҳосил бўлишига олиб келарди. Қизил чироқнинг яшилга, яшилнинг сариқ чироққа ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўтиб кетиши ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирарди. Бундай камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Фарғона политехника институтининг бир гуруҳ олимлари янги лойиҳа ишлаб чиқди. Ер усти транспорти тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси кафедраси мудири Маҳмуджон Турдиев ва катта илмий ходимлар Умиджон Рустамов, Аброр Тожибоев ҳамкорлигида яратилган светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилма амалиётга жорий этилди.
 
“Қурилма электрон аккумулятор ва электр қутисидан ташкил топган. Электр токи паст кучланишда бўлганда ёки узилиб қолганда доимий ўзида йиғилган энергия билан таъминлайди”, дейди Маҳмуджон Турдиев.
 
Дастлаб қурилма вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светофорга қўйилиб, синовдан ўтказилди. Ҳеч қандай камчиликлар аниқланмагач, Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик, Баҳор кўчалари чорраҳасидаги светофорларга қўйилиши белгиланди. 
Бобур Жалолов

Теглар:Фарғона светофор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар