Норвегия олимлари эрталабки қаҳванинг елка ва бўйин соҳаларидаги оғриқларга қарши курашишини аниқлаш учун тадқиқот олиб бордилар.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 6 финжон қаҳва ичиш инсонда хотира қувватининг сусайиш жараёнини секинлаштиради. Шу боис шифокорлар касалликнинг олдини олиш мақсадида кўпроқ қаҳва ичишни тавсия этишмоқда. Қаҳва таркибидаги кофеин моддаси айнан склероз ривожланишининг олдини олиш хусусиятига эга. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги йилларда мунтазам равишда кунига 5-6 финжон қаҳва ичадиган кишиларда паришонхотирликнинг ривожланиш даражаси мазкур ичимликни умуман ичмайдиганларга нисбатан 28-30 фоизга камдир.
Норвегия олимлари эрталабки қаҳванинг елка ва бўйин соҳаларидаги оғриқларга қарши курашишини аниқлаш учун тадқиқот олиб бордилар.
Мутахассислар кўнгилли 48 кишида тажриба ўтказди. Улардан 22 нафарида сурункали елка ва бўйин оғриқлари бўлган, қолганларни эса бундай оғриқ безовта қилмаган. Ҳар куни кўнгиллилар ярим соат мобайнида компьютерда ишлади. Тадқиқот охирида маълум бўлдики, компьютерга ўтиришдан олдин қаҳва ичган 19 кишида ҳеч қандай оғриқ сезилмаган. Қаҳва истеъмол қилмаган 29 иштирокчида эса оғриқ пайдо бўлган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳар куни эрталаб қаҳва ичиш сурункали оғриқларни пасайтириши мумкин, лекин бутунлай йўқотиб юборолмайди.