...
МЕНЮ
ONLINE TV

Fast Food таомларини қаҳва билан истеъмол қилманг!


20:04, 23.06.2017 Бу қизиқ
 3 236

Бундай миқдор қандли диабетга чалинган беморлар билан ҳам таққосланган.

Fast Food’даги ёғлар шундоқ ҳам организмда глюкоза сўрилишига салбий таъсир кўрсатади, қаҳва билан эса бу жараён икки баробарга секинлашади.
 
Канадалик диетологлар тезпишар таомларнинг қаҳва билан қандай ҳазм бўлиши ҳақида изланиш олиб боришди. Кўнгиллилар Fast Food истеъмол қилишган, шу билан бирга, қаҳва ичишган. Шундан сўнг тадқиқотчилар қондаги глюкоза миқдорини ўлчашган.
 
Натижа қандай бўлди?
 
Бундай истеъмолдан сўнг қондаги глюкоза миқдори ошди. Яна икки финжон қаҳва ичилгандан кейин эса, шакар миқдори яна икки баробарга кўпайган. Бундай миқдор қандли диабетга чалинган беморлар билан ҳам таққосланган.
 
Бу нима билан боғлиқ?
 
Мазкур изланишлар мобайнида ёғли овқатларда канцерогенлар, тез эрувчан углевод ва шакар ҳаддан ортиқ экани аниқланган. Fast Food’даги ёғлар шундоқ ҳам организмда глюкоза сўрилишига салбий таъсир кўрсатади, қаҳва билан эса бу жараён икки баробарга секинлашади.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Fast Food Қаҳва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!