...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таркибида кофеин моддаси йўқ бўлган қаҳва яратилди


14:03, 18.07.2017 Бу қизиқ
 2 170

Мутахассислар ичимликлар турига яна бир янгилик киритишди. Бу кашфиётнинг номи пушти қаҳва.

Эрта тонгда бир финжон қаҳва ичишни ким истамайди дейсиз. Аммо кофеин моддаси ҳамманинг ҳам соғлигига тўғри келавермайди.
 
Мутахассислар бунинг ечимини топишди. Эрта тонгда энди сизни дастурхонда ёқимли пушти қаҳва кутади. Уни барча ёшдагилар истеъмол қилиши мумкин. Чунки пушти қаҳванинг таркибида кофеин моддаси йўқ. У сут, шакар ва қизил лавлагидан тайёрланади. Тўғри, унинг мазаси одатий қора қаҳванинг таъмига ўхшамайди. Лекин қувватбахшлиги жиҳатидан қора қаҳвадан сира қолишмайди.
 
Пушти қаҳвани тайёрлаш учун ярим финжон қизил лавлаги шарбатига худди шу миқдорда яхшилаб кўпиртирилган сут қўшилади. Эслатиб ўтамиз, сутни кўпиртираётганингизда унга таъбга кўра шакар ва апельсин шарбати аралаштириб юборинг.
 
Бир финжон пушти қаҳва беқиёс таъм ҳиссиётини бахш этиш билан бирга истеъмолчига эстетик завқ беради. Чунки пушти қаҳвани каппучино сингари безатиш мумкин. Майин қаймоқ ранг ва пушти ранг кўпикли суюқлик юзасида турли чизгилар ишлаш имкони мавжуд.
Муҳайё Саидова

Теглар:Пушти қаҳва Кашфиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!