...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Рекордлар: икки ёшида кашфиёт қилган қиз ва бошқа фойдасиз кашфиётлар


15:08, 03.06.2017 Бу қизиқ
 5 083

Қизалоқ патентни 1993 йилнинг 3 августида 4 ёшида қўлга киритган.

Ҳар бир инсон умрида бир маротаба бўлса-да, ниманидир яратишга, янги нарса кашф қилишга уриниб кўрган бўлса, ажаб эмас. Чунки янги ихтиролар бизнинг ҳаётга бўлган қизиқишимиз ва ишончимизни орттиради. Кундалик юмушларни эса осонлаштиради.
 
#Рекордлар лойиҳасининг навбатдаги сонида кашфиётлар билан боғлиқ ғайритабиий рекордлар ҳақида маълумотга эга бўласиз.
 
Энг кўп патент олган кашфиётчи
 
Америкалик ихтирочи Томас Эдисон энг кўп патентларни расмийлаштирган инсон сифатида тарихда қолган. У 1 093 та ихтиро учун патент олган (улардан баъзилари бошқалар билан ҳамкорликда қўлга киритилган). Кашфиётлари орасида кўмир трансмиттер (телефондаги микрофон сифатида фойдаланилади), кинопроектор, электр чўғланма лампалар мавжуд.
 
Энг ёш америкалик патент эгаси
 
Хьюстонлик Сидни Диттман (Техас, АҚШ) Америка патент бюросига ариза берганида икки ёшда эди. Патент номи “Айланувчи эшиклар учун думалоқ тутқич” деб аталар эди. Сидни бу ихтирони ўзининг ўйинчоқлари қисмларидан йиғган ҳолатда яратган. Отаси эса қизининг патент олиши учун ҳаракат қилган. Қизалоқ патентни 1993 йилнинг 3 августида 4 ёшида қўлга киритди.
 
Энг фойдасиз кашфиётлар
 
Буни қарангки, барча ихтиролар ҳам фойдали бўлавермас экан. Япониялик журналист Кенжи Каваками “ҳаётни енгиллаштирадигандек туюладиган, бироқ аслида бундай қилмайдиган кашфиётлар”ни ўрганиб чиқди. Айнан шу мавзуда 2 та китоб ҳам ёзган. Бири – “101 та фойдасиз япон кашфиёти” бўлса, иккинчиси “99 бефойда ихтиро: Чиндогу санъати” деб номланади. Кераксиз ихтиролар сирасига Каваками мушук изларини артиши учун оёғларига ўрнатилган мато, орқа белни қашлайдиган футболка кабиларни киритган.
 
Шунингдек, Кенжи мазкур фойдасиз кашфиётлар асосида Чиндогу концепциясини ҳамда Халқаро Чиндогу жамиятини тузган. Ҳозирда унга 10 минг киши аъзо бўлган. Кераксиз ихтироларнинг фойдали муқобилини яратишни хоҳловчилар ушбу жамиятга аъзо бўлиши мумкин.
 
Кашфиёт қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, лекин улардан фойдаланиш мушкулларимизни осонлаштириши мумкин. Балки сиз ҳам бу маълумотлардан илҳомланиб, бирор нарса яратарсиз.
Сумбула

Теглар:Рекордлар кашфиёт патент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!