2016 йил июнда бўлиб ўтган Sotheby’s аукционида қайта ишланмаган мазкур олмос 61 млн долларга баҳоланган.
ОАВнинг хабар беришича, катталиги теннис шари билан баробар бўлган олмос 2015 йилнинг ноябрь ойида Ботсванадаги “Karowe” конидан топилган. У дунёдаги энг йирик олмос деб топилди.
2016 йил июнда бўлиб ўтган Sotheby’s аукционида қайта ишланмаган мазкур олмос 61 млн долларга баҳоланган. Бироқ, “Lucara Diamond” компанияси раҳбари Уильям Лэмб уни 70 млн доллардан камга сотишни мўлжалламаган эди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, олмос яхши нархда сотилиши учун яна ярим йил кутиш керак бўлади.