...
МЕНЮ
ONLINE TV

3 йиллик иш тажрибасига эга олий маълумотли фармацевтлар ишга олинади


13:21, 18.07.2017 Жамият
 3 634

Дорихоналар лицензия қоидаларига риоя этаётганини текшириш борасида шўъба ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 17 июлдаги “Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, дорихоналар 2018 йил 1 январга қадар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишни амалга ошириш лицензияларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида қайта расмийлаштиришлари шарт. 
 
Шу мақсадда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш соҳасида лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш шўъбалари ташкил этилади. Шўъбанинг штат бирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларида 2 нафар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида 4 нафар ходимдан ташкил топади.
 
Қарорда белгиланганидек, шўъбаларнинг штат ходимлари олий фармацевтика маълумотига ва фармацевтика соҳасида камида уч йиллик меҳнат стажига эга юқори малакали мутахассислардан ташкил топиши лозим.
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов икки ҳафта ичида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг тузилмаларига ўзгартишлар киритиши керак. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фармацевтика Дори-дармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар