20 ёшли йигит апрель ойида фермада ишлаётган маҳали жароҳатланган. Маълум бўлишича, буқа унинг қўлини деворга қаттиқ сиқиб қўйган.
20 ёшли йигит апрель ойида фермада ишлаётган маҳали жароҳатланган. Маълум бўлишича, буқа унинг қўлини деворга қаттиқ сиқиб қўйган. Ферма ходимлари зудлик билан тез ёрдам чақиришган ва қўлни сақлаб қолишга ҳаракат қилишган. Бироқ, шунга қарамай, бармоқ аввалги ҳолига қайтмади ва жарроҳлар уни алмаштиришни таклиф этишди.
8 соатлик жарроҳлик операциясидан сўнг эса қўлга оёқ бармоқлари қўйилди. Ҳозирда йигит ўзини яхши ҳис этмоқда.