...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дам олиш куни Тошкентда юз берган 3 та ЙТҲда 3 одам вафот этди


12:02, 18.07.2017 Жамият
 6 484

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 16 июль куни жами 737 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Жорий йилнинг 16 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 3 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 3 нафар шахс тан жароҳати олган, 3 нафар шахс вафот этган.
 
Шу куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2510 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 731 тасини қўпол турдаги, 38 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 16 июль куни жами 737 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 432 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 305 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар