...
МЕНЮ
ONLINE TV

Facebook’дан оммавий чиқиш флэшмоби бошланди


19:05, 23.03.2018 Жамият
 4 011

“Facebook” асосчиси Марк Цукерберг кечирим сўради ва “ишончни оқлай олмаганини” тан олди.

Ижтимоий тармоқларда #deletefacebook хештеги билан “Facebook”дан чиқишга чақириқлар оммалашмоқда. Ушбу хештегли хабарларда машҳур сайтдан чиқиш йўллари ва унинг фойдалари ҳақида сўз боради. Бу ҳақда “euronews” хабар берди.
 
Флэшмобга сабаб деб 50 миллион фойдаланувчи маълумотларининг Cambridge Analytica компанияси ихтиёрида бўлиши билан боғлиқ можаро келтирилмоқда.
 
“Facebook” асосчиси Марк Цукерберг кечирим сўради ва “ишончни оқлай олмаганини” тан олди. Агарда АҚШ Конгрессида тегишли текширувлар бўлса, уларда кўрсатма беришга тайёрлигини билдирди.
 
Шу билан бирга, Цукерберг ижтимоий тармоқлардаги турли чақирувларга қарамасдан фойдаланувчиларнинг сезиларли даражада чиқиб кетиш ҳолати йўқлигини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фейсбук Цукерберг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар