Facebook АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайлов ва Европа бирлиги референдумида руҳсатсиз фойдаланилгани аниқланди.
Хабарларга қараганда, ушбу ижтимоий тармоқ раҳбарияти қанчадан-қанча одамларнинг шахсий маълумотларидан нотўғри фойдаланиб келган.
Кембриж таҳлил маркази хабарига кўра, Facebook’нинг 50 миллион фойдаланувчиси шахсий маълумотларидан 2016 йилнинг 6 ноябрида АҚШ президентлигига бўлиб ўтган сайлов ва Европа бирлиги референдумида руҳсатсиз фойдаланилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, АҚШ савдо комиссияси олиб борган суриштирув ишларида ҳақиқатдан ҳам қоидалар бузилган.
Агарда суриштирув жараёнида яна бошқа айблар топилса, тармоқ асосчиси Марк Цукерберг камида 40 миллиард доллар жаримага тортилиши мумкин.
Маълумот учун, Марк Цукерберг “Forbes” журнали тузадиган миллиардерлар рўйхатига илк бор 2008 йилда кирган эди, ўшандан бери унинг бойлиги 37 бараварга ортди. Айни пайтда Цукербергнинг бойлиги 55,5 миллиард долларни ташкил этади.