...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТда ҳам маҳаллийчилик борми?


18:47, 23.03.2018 Олам
 3 069

БМТ Бош котиби Сиёсий масалалар бўйича ўринбосарни бошқа юқори лавозимларда бўлгани каби ўзи танлайди.

БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича собиқ ўринбосари Жеффри Фелтман ворисининг номи ҳануз эълон қилинмади. Аммо шубҳа йўқки, халқаро ташкилотдаги муҳим лавозимлардан бири Қўшма Штатларга насиб қилади. Нью-Йоркда жойлашган БМТ бош штабидаги қатор манбалар ТАСС муҳбирларига шу каби фикрларни билдирган.
 
Жорий йил 21 март куни БМТ расмий вакили жорий ой охирида Фелтман олти йиллик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Кейинги ҳафта у сўнги матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.


 
БМТ Бош котиби Сиёсий масалалар бўйича ўринбосарни бошқа юқори лавозимларда бўлгани каби ўзи тайинлайди, дейди БМТ расмий вакили Фархан Хак.
 
Шунингдек, у Сиёсий масалалар бўйича департамент раҳбари лавозими “америкаликлар томонидан банд қилинганлигини” рад қилди. Фархан Хак Бош котибнинг сиёсий масалалар бўйича охирги икки ўринбосари америкалик, улардан аввалгиси нигериялик Ибрагим Гамбари, унгача эса Британиялик Киран Прендергаст ва Маррак Гулдинг бўлганини эслатиб ўтди.
 
БМТ Бош штабидагилар бу лавозимга бир қанча номзодларни кўрсатмоқдалар, уларнинг ичида Диана Пауэлл алоҳида ажралиб турибди. У январда АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан кетган эди. Ҳозирда у БМТдаги юқори лавозимга тайинланиш эҳтимоли энг юқори бўлган номзод.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:БМТ АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!