...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёт бўлинг! “Ўрикзор” бозорида саратонни келтириб чиқарувчи болалар ўйинчоқлари сотилаётгани аниқланди


16:09, 24.01.2018 Жамият
 11 514

Харид қилинган болалар учун ўйинчоқлар меъёрий ҳужжатлар талабига номувофиқ, деб топилган.

“Ўзстандарт” агентлиги пойтахт Тошкентдаги бозорларда саратон касаллигини келтириб чиқарувчи, болалар уйинчоқлари сотилаётганлигини аниқлади! Бу ҳақдаги огоҳлантирув хабари агентлик Матбуот хизмати томонидан тарқатилди.
 
“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўрикзор” бозорида сотилаётган болалар ўйинчоқларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида, қуйидаги болалар ўйинчоқларининг  хариди амалга оширилди.


 
Юқорида кўрсатилган маҳсулотлар  Вазирлар Маҳкамасининг  “Сертификатлаштириш тартиботлари ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловасида келтирилган мажбурий сертификтланадиган маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлса-да, маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи мувофиқлик сертификати ва санитар-эпидемологик хулосаларисиз сотилётганлиги  аниқланган.
 
Харид қилинган болалар учун ўйинчоқлар меъёрий ҳужжатлар талабига номувофиқ, деб топилган.
 
Меъёрий ҳужжат ГОСТ 25779-90 “Ўйинчоқлар. Умумий хавфсизлик талаблари ва синов услуллари”нинг талаби бўйича ўйинчоқларда бурмалар ва ёриқлар  бўлмаслиги керак.
 
Республика ССМ ДК қошидаги синов мажмуасининг синов натижаларига кўра, барча ўйинчоқларда бурма ва ёриқлар мавжудлиги аниқланди.
 
Юқорида аниқланган бурма ва ёриқлар болаларнинг қўл териси ва тана қисмларининг шикастланишига олиб келади. 
 
Меъёрий ҳужжат СанПиН 0287-10 “Болалар соғлиги учун ўйинчоқлар хавфсизлигига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари” бўйича формальдегид миқдори 0,003 mg/m3 бўлиши керак, аммо Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт санитария бирлашмаси санитария-эпидемиология станцияси қошидаги аккредитатланган синов лабораториясининг синов натижаларига кўра, юқоридаги ўйинчокларда 0,031 mg/m3, яъни меёрий ҳужжат кўрсатгичидан болалар ўйинчоқлари ўн баравар юқорилиги аниқланди.
 
Умумжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига қарашли Саратон касаллигини ўрганиш агентлигининг хабарига кўра, формальдегид инсон организмида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади. Айниқса, болалар организми ҳар хил заҳарлар билан курашиш учун заиф бўлгани учун формальдегид бола танасида тўпланганда йўталиш, гижжалар, бронхиал астма каби касалликларнинг жадал ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, ранг ўзгариши, толиқиш, нафас қисиш, бош оғриғи, уйқусизлик ва ҳаттоки онгининг заифлашишигача сабаб бўлади. Буларнинг барчаси организмда формальдегид  тўпланиши  натижасида  юзага  келади.

Теглар:Болалар ўйинчоқлари Саратон Ўрикзор бозори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар