Одам савдосининг қурбони бўлган чақалоқлардан тўрт минг нафари голланд, қолганлари немис ва инглиз оилаларига сохта ҳужжатлар орқали сотиб юборилган.
Берилган маълумотга кўра, 11 минг нафар чақалоқ сохта ҳужжатлар орқали европалик оилаларга сотилган. Булардан тўрт минг нафари голланд, қолганлари немис ва инглиз оилаларига юборилган.
Улар Шри Ланка ҳудудидан болаларни асраб олган “энагалар” орқали олиб чиқиб кетилган.
Чақалоқларнинг туғилиш билан боғлиқ турли хил ҳужжатларига нотўғри маълумотлар киритилган, яъни аксарият ҳужжатлар сохталаштирилган.
Бу воқеалар юзасидан Шри Ланка ҳукумати расмий баёнот берди. Шри Ланка соғлиқни сақлаш вазири Ражита Сенаратне ҳақиқатдан ҳам шри ланкалик чақалоқлар ҳужжатли фильмда кўрсатилган йилларда Европага ноқонуний йўллар билан сотилганини таъкидлади.
Вазиятнинг жиддий эканлигини айтган вазир Сенаратне Шри Ланкада ноқонуний сотиб юбориладиган болаларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳақиқий оналари ким эканлигини аниқлаш мақсадида ДНК тести жорий этилишини маълум қилган.
1987 йилда Шри Ланкада “чақалоқлар фермаси” деб аталган ноқонуний бола савдоси билан шуғулланган гуруҳ аъзолари фош этилгач, мамлакатда вақтинчалик “болаларни фарзандликка бериш амалиёти” тақиқланган эди.