...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аудио: Баҳромнинг онаси шифокорлардан миннатдор, бироқ боғ маъмурияти ҳалигача жим


13:12, 22.09.2017 Жамият
 6 824

Истироҳат боғи раҳбари Жумамурод Каримов арттакционга одамларни судраб келмаслигини айтди...

Аввалроқ, актёр Баҳром Якубов 16 сентябрь куни Навоийдаги истироҳат боғида арттакциондан йиқилгани ва бахтсиз ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Баҳромнинг онаси билан боғланганимизда, онахон шифокорлар унга яхши қараётгани айтиб, ўз миннатдорлигини билдирди.
 
Бундан ташқари, истироҳат боғи ходимларининг ҳолат бўйича масалага тўхталиб, Навоий шаҳридаги истироҳат боғи раҳбарияти ушбу масалада бефарқ эканини айтиб ўтган.
 
Истироҳат боғи раҳбари Жумамурод Каримов “Истироҳат боғига ва аттракционга одамларни қўлидан судраб олиб келмаймиз, биз бу ерда айбдор эмасмиз”, деган фикрларни билдирган.
 
Аттракцион носозлиги ва унинг хавфсизлиги масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда.
 
Ушбу масала юзасидан Навоий шаҳар ҳокимияти ва вилоят маданият бошқармасининг изоҳини кутамиз.
 
Таҳририят ушбу мавзуга яна қайтади...
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Навоий Баҳром Якубов Аттракцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар