Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мазкур учрашув 2016 йил 9 декабрда ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида бўлиб ўтган мулоқотнинг давоми ҳисобланади.
Музокараларда Ўзбекистон ва ЕИ ҳамкорлигини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш, шунингдек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё билан янги ҳамкорлик стратегиясини ҳаётга тадбиқ этиш жараёни ва унинг самарадорлигини ошириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.
Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Суҳбатда ЕИ Делегациясининг Ўзбекистондаги раҳбари, Элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.