Гуруҳ босқичининг илк ўйинлари 12 сентябрь куни бошланади.
Қуръа ташлаш тадбирида украиналик футбол афсонаси Андрей Шевченко гуруҳлар номи ёзилган шарларни танлашда ёрдам берган бўлса, италиялик машҳур футболчи Франческо Тотти жамоалар номлари ёзилган шарларни танлашда кўмаклашди. Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали келаси йил Киевда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қуръа ташлаш натижасига кўра, мусобақанинг икки карра кетма-кет ғолиби “Реал” жамоаси “Н” гуруҳда “Тоттенхэм”, “Боруссия” ва “Апоэл” клублари билан беллашадиган бўлди.
Европа чемпионлар лигасига Европа лигаси ғолиби сифатида қайтган “Манчестер Юнайтед” “А” гуруҳда “Бенфика”, “Базель” ва “ЦСКА” жамоаларига тўғри келди.
“Барселона” эса “D” гуруҳида мусобақанинг ўтган мавсумдаги финалчиси “Ювентус” жамоаси билан баҳс олиб боради. Англия чемпиони “Челси” эса “Атлетико”, “Рома”, “Қарабаҳ” жамоаларини синовдан ўтказади.
Ўз таркибида дунёнинг “энг қиммат” футболчиси Неймар тўп сурадиган “ПСЖ” − “Бавария” билан ўзаро ҳисоб-китоб ишларини амалга оширади.
Қуръа натижалари:
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқичининг илк ўйинлари 12 сентябрь куни бошланади.