...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ҳукумати ФЕТО мактаблари учун 730 миллион АҚШ доллари ажратади


11:35, 25.08.2017 Олам
 3 293

Фатҳуллоҳ Гуленга тегишли бўлган мактаблар АҚШнинг 26 штатида фаолият юритади.

АҚШда, Туркия ҳукуматининг таърифлашича, Фатҳуллоҳ Гулен террористик ташкилоти, яъни ФЕТОга тегишли бўлган мактаблар 26 штатда фаолият олиб боради. Ушбу мактаблар аҳоли даромадлари кам бўлган ҳудудларда ташкил этилган.
 
Мактаб маъмурияти кам таъминланган оилаларнинг фанзандларини ўқитиш ишлари билан машғул эканликларини таъкидлашади. Туркия ҳукуматининг фикрича, улар шундай “баҳона-важлар” орқали ўзларининг асл мақсадларини яширишга уринадилар.
 
Нима бўлганда ҳам АҚШ ҳукумати ФЕТОга бир йилда 730 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.
 
Вашингтонда жойлашган Туркия меъроси ташкилотининг раҳбари Али Чинор ФЕТО мактаблари Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотини молиялаштириш механизмининг бир қисми ҳисобланишини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ФЕТО ташкилоти АҚШда хайрия ташкилоти ҳисобланиб, у кам таъминланган оилалар фарзандларини ўқитишни мақсад қилган ташкилот сифатида намоён бўлади.
 
Аввалроқ, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Босния ва Эфиопияда ФЕТО мактаблари фаолият олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Туркия Республикаси берган маълумотларга кўра, Гулен тарафдорларига тегишли бўлган мактаблар Австралияда 15 та, Америка қитъасида 150 та, Африкада 106 та, Европада 176 та ва Осиёда 242 тани ташкил этади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Туркия Республикаси ФЕТО Фатҳуллоҳ Гулен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!