...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа: “АҚШ бизнинг сиёсатимизга бурун суқмасин, биз ҳам аралашмаяпмиз”


12:40, 15.02.2017 Олам
 2 885

Европа иттифоқи дипломатиясининг раҳбари Федерика Могерини АҚШ бундай буён дунё етакчилигини қўлдан бой беришини маълум қилди.

Европа Иттифоқи дипломатиясининг раҳбари Федерика Могерини 9-10 февраль кунлари Вашингтонга қилган сафаридан сўнг бундан буён, АҚШ дунё етакчилигини қўлдан бой беришини маълум қилди.
 
“Мен бу мамлакатни ҳеч қачон бунчалик ички зиддиятлар гирдобида умидсиз кўрмаган эдим. Дунё етакчилигига даъво қилган давлат, аввало, ички сиёсатда тартибга ва кучли устунларга эга бўлиши лозим”, деб изоҳ беради Могерини. У бу ҳақда “Лена” нашрига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.
 
“Дунё демократияси тимсоли бўлган Америка Қўшма Штатларидаги бу тарқоқлик жаҳон ҳамжамиятининг ижтимоий-сиёсий кайфиятига катта таъсир кўрсатиши турган гап”, деб қўшимча қилади интервьюда.
 
Маълумот учун, Европа Иттифоқи дипломатиясининг раҳбари Федерика Могерини 10 февраль, пайшанба куни Трамп маъмурияти билан учрашган эди. АҚШ билан транс-атлантик иттифоқчилар ҳисобланган Европа Иттифоқи вакили “биз АҚШ сиёсатига аралашмаяпмиз, у ҳам бизнинг ишимизга бурун суқмасин” мазмунида Трампнинг сиёсатини танқид қилди. Буларга Буюк Британиянинг “Брексит”га қўшилиши сабаб бўлиши мумкин.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Европа Иттифоқи-АҚШ Федерика Могерини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!