...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европа Иттифоқининг Олий вакили Ўзбекистонга келди


20:29, 26.03.2018 Жамият
 2 482

Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Федерика Могерини Европа Иттифоқи Тошкент конференцияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар