...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев қачон Россияга ташриф буюриши бугун маълум бўлади


12:25, 15.02.2017 Жамият
 3 521

Дастлабки тахминларга кўра, ташриф 5 апрелга мўлжалланган, аммо бу сана ҳали расман тасдиқланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойи бошида Россия Федерациясига расмий ташриф уюштириши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россияга ташрифи апрель ойи бошига режалаштирилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ташриф 5 апрелга мўлжалланган, аммо бу сана ҳали расман тасдиқланмаган”, дейилади хабарда.
 
Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссиясининг бугунга, яъни 15 февралга мўлжалланган йиғилишида Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи санасига аниқлик киритилиб, ташрифдан кўзланган мақсад ва режа ишлаб чиқилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Шавкат Мирзиёев Владимир Путин Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар