Йигит уй қулфини бузиб, ичкарига кирган ва 800 АҚШ доллари, қолаверса, 12 миллион сўм пулни ўзи билан олиб кетган.
Аниқланишича, нафақадагин фуқаронинг уйидан тунда 800 АҚШ доллари, 12 миллион сўм ва 3 турдаги сариқ металлдан ясалган узуклар ўғирлаб кетилган. Бу мол-мулк уйнинг меҳмонхонасида бўлган.
Фуқаронинг мурожаатига кўра, ички ишлар ходимлари воқеа жойига етиб келишди ва суриштирув ишларини бошлашди. Гувоҳлар ва жабрланувчилар сўроқ қилинди. Натижада ўғирлик содир этган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ўғирликни Оқолтин туманида яшовчи 26 ёшли йигит содир этганлиги аниқланди. Маълум бўлишича, у уй қулфини бузиб ичкарига кирган ва пулларни тунаб кетган. Айни вақтда унга нисбатан жиноят иши очилган.