...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон ТИВ: Сурия масаласи 16 февраль куни ҳал бўлади


12:09, 15.02.2017 Олам
 2 486

Эртага, 16 февраль куни Қозоғистон пойтахтида Сурия инқирозини бартараф этиш бўйича етакчи давлатлар расмийларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Эртага, 16 февраль куни Қозоғистон пойтахтида Сурия инқирозини бартараф этиш бўйича иттифоқчи давлатлар учрашуви кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ Матбуот хизмати хабар берган.
 
“Сурия можаросини ҳал этиш борасидаги келишувлар 2016 йил 16 февраль куни соат 12:00 да бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
 
Бундан ташқари, йиғилишга кузатувчи давлат мақомида АҚШ тарафи ҳам таклиф этилган. АҚШнинг Остона шаҳридаги элчихонаси атташеси Ран Элхай бу ҳақда шундай дейди:
 
“Бу ҳафта бўлиб ўтадиган йиғилишга АҚШ давлат департаменти Қозоғистон ТИВдан таклифнома қабул қилган”.
 
Элхай юқори даражадаги учрашувда АҚШ ҳукумати номидан Остонадаги элчихонаси иш олиб боришини билдирган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Сурия Қозоғистон Ран Элхай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!