АҚШда юқори даражали амалдорлар Россия махсус хизматига алоқа етказганлиги аён бўлмоқда.
АҚШ разведкага қарши кураш хизматининг жорий йил январь ойида эълон қилган ҳисоботига кўра, Россия АҚШдаги президентлик сайловларига аралашган. Лекин ҳужжат нима асосида тузилгани ҳақида ҳеч нима дейилмаган эди.
АҚШ давлат маслаҳатчилари ва Трамп сайлов кампаниясида фаолият юритган йирик амалдорлар демократик сайловлар бўлишига тўсқинлик қилган деб фикр билдирган CNN агентлиги. Бироқ Манафорт қуйидагича изоҳ берди:
“Мен ҳақимда айтилаётган гаплар умуман нотўғри. Мен Россия махсус хизмати билан алоқада бўлмаганман ва ҳеч ким махфий маълумотни етказмадим”.
Пол бундан олдин, Украина собиқ президенти Януковичнинг Европа сиёсатига яқинлашуви даврида воситачиликни амалга оширган эди. Шу боисдан Россиядаги махсус хизмат ходимлари билан алоқаси бор, деган тахмин ҳам бор.
Маълумот учун, 2016 йил ноябрь ойида ўтказилган АҚШ президентлиги сайловидан олдин, номзод Клинтоннинг шахсий ҳужжатлари оммага ошкор қилинган. Оқибатда, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фикри ўзгарган ва бу сайлов натижаларига таъсир этди. Бунинг ортида Россия махфий хизмати турибди, дея гумон қилинмоқда.