...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Шавкат Мирзиёев янги йилга ном бериши кутилмоқда


13:49, 19.12.2017 Жамият
 7 896

Сенатда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Эртага, 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.
 
Ҳар йилги анъанага кўра, кириб келаётган янги йилга Ўзбекистон Республикаси Президенти Конституция қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросимда ном берар эди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маросимдаги нутқида кириб келаётган 2018 йилга номни Олий Мажлиси Сенати йиғилишида беришини таъкидлаган эди.
 
Тахмин қилинишича, эртага, 20 декабрь куни Сенатда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади ва янги 2018 йил Ўзбекистонда қандай йил бўлишини маълум қилади. 
 

Теглар:Олий Мажлис Сенати Ялпи мажлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар