Кучли зилзиладан сўнг Эрон ва Ироқ чегарасида бир неча афтершоклар ҳам қайд этилган.
Кеча, 12 ноябрь куни Эроннинг Ироқ билан чегара ҳудудида кучли зилзила содир бўлди. Европа–Ўртаер сейсмология марказидан хабар беришларича, ер силкиниши 7,2 магнитудада юз берган.
Эронда зилзила сабаб 141 киши қурбон бўлган. Ироқда эса қурбонлар сони 6 кишига етди. Мингга яқин киши жабрлангани хабар қилинмоқда.
Эронликларнинг 70 мингга яқин аҳолиси бошпанасиз қолган. Ҳукумат айни вақтда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.
Туркия биринчилардан бўлиб Эронга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирди. Ҳозирда Туркия шифохоналарида яраланганларни қабул қилиш учун тайёргарлик ишлари олиб бориляпти.
Кучли зилзиладан сўнг Эрон ва Ироқ чегарасида бир неча афтершоклар ҳам қайд этилган. Улар 2,3 магнитудадан 4,6 магнитудагача қувватга тенг.

Дурдона Расулова