...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эронда йирик портлаш содир бўлди


13:08, 04.05.2017 Олам
 3 225

Эроннинг Голестан провинциясидаги кўмир конида портлаш юз берди.

Эроннинг Голестан провинциясидаги Озодшаҳр шаҳри яқинида жойлашган кўмир конида портлаш юз берди. Меҳнат вазири Али Робиейнинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар берди.
 
Маҳаллий ОАВнинг маълумотига қараганда, 30 киши жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.
 
Расмий манбаларга кўра, портлаш ишчилар 700 метр чуқурликдаги бекатга ташқи аккумуляторли автомобилни туширишга уринганида содир бўлган. Электр учқунлар метан билан тўла туннелда портлашни келтириб чиқарган.
 
“Fars” агентлиги портлаш вақтида 1200 метр чуқурликдаги конда 500 киши бўлган, деб маълум қилган. Аввалроқ тиббий тез ёрдам бошлиғи Пир Хосейн Куливанд воқеа жойида 90 киши бўлган, дея ахборот берган.
Сумбула

Теглар:Эрон кўмир конида портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!