...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қиролича фавқулодда йиғилиш чақирганининг тахминий сабаби аниқланди


13:01, 04.05.2017 Олам
 3 311

Қиролича Елизавета қироллик хизматчиларини тўплаб, фавқулодда йиғилиш ўтказган эди.

Бугун, 4 май куни Буюк Британия қироличаси Елизавета хонадони Букингем саройида кутилмаганда фавқулодда ҳолат кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритиб, Қиролича ва Шаҳзода Филипи вафот этмаганини маълум қилганди.
 
Қиролича Елизавета қироллик хизматчиларини тўплаб, фавқулодда йиғилиш ўтказган эди. Маълум бўлишича, Эдинбург герцоги, қироличанинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп анчадан бери соғлиги ёмон эди.
 
“Daily Star” нашрининг хабар беришича, фавқулодда йиғилишнинг сабаби бошқа жойда. Тахмин қилинишича, қиролича шаҳзода Ҳарри ва актриса Меган Марклнинг никоҳ тўйини муҳокама қилмоқчи бўлган.
 
Хабарларга қараганда, кеча, 3 май куни Елизавета мамлакат Бош вазири Тереза Мэй билан учрашган. Шаҳзода Филипп эса Лондонда янги гольф клуби очилишида иштирок этган. Ҳозирча уларнинг соғлиги жойида.
Бобур Жалолов

Теглар:Буюк Британия Қиролича Елизавета Шаҳзода Филипп Букингем саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!