...
МЕНЮ
ONLINE TV

#Бугун: биринчи марта йиғиладиган соябон ишлаб чиқарилган кун


11:48, 04.05.2017 Бу қизиқ
 2 104

1927 йил — АҚШда Кино санъати академияси тузилди, шундан сўнг тез орада “Оскар” мукофоти тасдиқланди.

Бугун 4 май — йилнинг 124-куни. Йил якунига 241 кун қолди.
 
Байрамлар
 
Замбия — Меҳнат куни.
 
Хитой Халқ Республикаси — Ёшлар куни.
 
Латвия — Мустақиллик тикланган кун.
 
АҚШ, Род-Айленд штати — Мустақиллик куни.
 
Тонга — Ворис шаҳзода куни.
 
Япония — Кўкатлар куни.
 
Воқеалар


1715 йил — Парижда биринчи йиғиладиган соябон ишлаб чиқарилди.
 
1776 йил — Род-Айленд ороли мустақиллиги эълон қилинди (ҳозирда АҚШ штати).
 
1783 йил — англиялик астроном Уильям Гершель Ойда қизил учқунни пайқади.
 
1878 йил — опера театри биносида Томас Алва Эдисон биринчи марта ўзи кашф қилган фонографни тақдим этди.
 
1904 йил — Панама канали қурилиши бошланди.
 
1904 йил — Англияда Генри Ройс ва Чарльз Роллс “Роллс-Ройс” автомобилини ишлаб чиқаришни бошлади.
 
1919 йил — Латвия Бадиий академиясига асос солинди.
 
1924 йил — Парижда VIII Олимпия ўйинлари бошланди.
 
1927 йил — АҚШда Кино санъати академияси тузилди, шундан сўнг тез орада “Оскар” мукофоти тасдиқланди.
 
1979 йил — Маргарет Тэтчер Буюк Британия бош вазири бўлди — мамлакат тарихидаги биринчи аёл бош вазир.
 
1986 йил — Чернобил атрофидаги эвакуация ҳудуди 30 километргача чўзилди.
 
1993 йил — Қирғизистон конституцияси қабул қилинди.
 
2000 йил — 1912 йилда чўккан “Титаник”дан топилган буюмлар “Сотбис” кимошди савдосида 60 000 долларга сотилди.
 
2003 йил — Ўзбекистонга Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун келган Грузия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Президентлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан учрашдилар.
 
Туғилганлар
 
1655 йил— Бартоломео Кристофори, итальян мусиқа устаси, фортепьяно асосчиси.
 
1852 йил — Алиса Лидделл, Льюис Кэрролл шу қиз учун “Алиса мўъжизалар мамлакатида” асарини ёзган.
 
1899 йил— Фриц фон Опель, немис автосаноатчиси, “Опел” компаниясига тамал тошини қўйган.
 
1929 йил — Одри Хепбёрн (ҳақиқий исми Одри Кэтлин Хепбёрн-Растон), Белгияда туғилган британиялик актриса. Ўзбекистонда “Рим таътиллари”, “Миллионни ўғирлаш” фильмлари билан машҳур. “Оскар” мукофоти совриндори.
 
1934 йил — Татьяна Самойлова, россиялик актриса, Россия халқ артисти.
 
1971 йил — Леонид Слуцкий, Россия миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи.
 
1987 йил — Франсеск Фабрегас, испаниялик футболчи, “Челси” клуби аъзоси.
 
1987 йил — Анастасия Каменских, украиналик қўшиқчи, “Потап ва Настя” гуруҳи аъзоси.
 
 
Вафот этганлар
 
1947 йил — Пров Садовский, россиялик актёр ва театр режиссёри, СССР халқ артисти.
 
1980 йил — Иосип Броз Тито, 1953 йилдан Югославия Федератив Халқ Республикаси президенти.
 
1984 йил — Диана Дорс (р. 1931), англиялик актриса.
   
1990 йил — Луижи Оссойнак, италиялик футболчи.
 
2014 йил — Татьяна Евгеньевна Самойлова, россиялик актриса, Россия халқ артисти.
Сумбула

Теглар:Бугун Одри Хепбёрн Анастасия Каменских Маргарет Тэтчер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!