Мамлакатда мазкур ўйин хавфсизлик нуқтайи-назаридан ман этилди.
Мазкур қарор Эрон халқининг онлайн фаолиятини назорат қилувчи расмий идора – виртуал макон Олий кенгаши томонидан қабул қилинди. Ўйин хавфсизликка қандай таҳдид қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилмади.
Кўплаб мамлакатларда ушбу ўйиннинг салбий оқибатлари ҳақида фикр билдирилмоқда. Эрондан олдин, Саудия Арабистони ва Мисрда ҳам “Pokemon Go” ўйини тақиқланган эди.
Маълумот ўрнида, “Pokemon Go” 2016 йилнинг 6 июлида чиққан реаллик ва виртуал ҳаётни боғлайдиган компьютер ўйини бўлиб, Niantic компанияси томонидан ишлаб чиқилди.