...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев: "Мен Туркияга Эрдўғанни қўллаш учун келдим"


14:50, 06.08.2016 Олам
 4 764

Қозоғистон президенти Туркиянинг талабига кўра, мамлакатдаги қозоқ-турк лицейларининг Гуленга алоқадорлигини текширишга ваъда берди

Кеча, 5 август куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назрарбоев Туркияга ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. 
 
“Туркия Қозоғистон учун энг муҳим стратегик ҳамкордир. Бизга қардош бўлган халқга якдамлик ва барқарорликни тилаймиз.  Шунинг учун, мен ҳеч қандай иккиланишсиз Туркиянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлайман”, дейди Қозоғистон давлат раҳбари матбуот анжуманида
 
Унинг айтишича, Туркиядаги ички барқарор вазият Қозоғистон учун жуда муҳимдир. 
 
“Туркияда ҳарбийлар томонидан қилинган давлат тўнатиришига ҳаракат бизни ҳам ташвишлантирди. Бундай исённи ҳеч қачон қўллаш керак эмас. Исён туфайли кўплаб одамлар ҳалок бўлди,  жароҳатланди”,  дея таъкидлади Назарбоев. 
 
“Ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига ўзим ва бутун қозоқ эли номидан ҳамдардлик биладираман. Бу ташрифни биродарим Эрдўған ва Туркия халқини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширдим”, дея қўшимча қилди Назарбоев. 
 
15 июлда Туркияда давлатга қарши исёнда ҳукумат мухолифат аъзоси Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО ташкилотини айбалб келмоқда. Шу муносабат билан, Анқара Остонадан Гуленга алоқадор бўлган Қозоғистондаги мактабларни ёпишни сўраб мурожаат этган эди. 
 
Назарбоев учрашув чоғида мазкур масалага ҳам тўхталиб ўтди.  Унинг айтишича, ушбу мактабларнинг барчаси текширилади.  Қозоғистон Туркияга хавф солган кимсаларни қўллаб-қувватламайди.  Бу унинг манфаатларига мос эмас
 
Агар қозоқ-турк мактабларининг Гуленга алоқадорлиги исботланса,  биз ўқитувчиларни алмаштирамиз. Мазкур мактаблар фаолияти тўғрисидаги келишув Туркиянинг марҳум президенти Турғут Ўзал пайтида имзоланган эди. Бундай мактабларда ўқиш пулли ва таълим даражаси жуда юқори. У ерда 9 минг ўқувчи таҳсил олади. Агар улар орасида терроризмга алоқадор одам аниқланса, биз Туркиянинг талабларини тўла қондирамиз”,  дейди Қозоғистон раҳбари. 
 
Эрдўған Назарбоевга Қозоғистонда фаолият олиб бораётган Гуленга алоқадор 33 қозоқ-турк мактабларидан иборат рўйхатни тақдим этди ва бундан ташвишланаётгани, Қозоғистон томондан керакли қадамлар ташланишини кутаётганини билдирди. 
 
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Қозоғистон раҳбари Туркиядаги исёндан сўнг, бу мамлакатга ташриф уюштирган биринчи президент бўлди.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назрарбоев Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!