...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон футболчилари Ўзбекистон термасига ютқазиб бериши мумкин


15:04, 03.05.2017 Спорт
 6 008

Шу муносабат билан эронлик футболчилар Ўзбекистонга қарши ўйинда атайин мағлубиятга учраш вариантини ҳам кўриб чиқишмоқда.

Ўтган ҳафта форс матбуотида Эрон терма жамоаси футболчилари мамлакат футбол федерациясининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
 
Маълум бўлишича, Эрон футбол раҳбарлари футболчиларга ваъда қилинган мукофот пулларини беришни кечиктиряпти. Шу муносабат билан эронлик футболчилар Ўзбекистонга қарши ўйинда атайин мағлубиятга учраш вариантини ҳам кўриб чиқишмоқда. Яъни ЖЧ-2018 чиптасининг тақдирини кейинги ўйинларга қолдиришмоқчи.
 
Лекин бу гап-сўзларга ишониб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳаволаниб ёки бамайлихотирликка берилмаслиги керак. Ахир бойкот эълон қилган жамоани ютиш зарур, улар ҳам майдонга тушишади-ку барибир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида маҳаллий вақт билан соат 21:15 (Тошкент вақти билан 21:45)да бошланиши белгиланган эди.
Бобур Жалолов

Теглар:ЖЧ-2018 Футбол Ўзбекистон Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!