...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навоий шаҳрига тайинланган янги ҳоким 22 км йўлни пиёда босиб ўтди


15:00, 03.05.2017 Жамият
 4 460

Корхоналар раҳбарлари ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилди.

Навоий шаҳрига янги ҳоким этиб Умарбек Халилов тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Яқинда Умарбек Халилов прокуратура органлари, ички ишлар идоралари ходимлари, шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари ва бошқа турли мутасадди идоралар раҳбарлари билан биргаликда Навоий шаҳар ҳудудидан ўтувчи "Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли темир йўл атрофларини пиёда юриб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
 
Шу куни шаҳар ҳокими 22 километрлик йўлни пиёда босиб, темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ва бу ҳудудни кўрганда кўзларни қувнатувчи ҳолатга келтириш лозимлиги ҳақида масъул кишиларга тегишли топшириқлар берди.
 
Бундан ташқари, шу атрофда фаолият кўрсатаётган корхоналар раҳбарлари ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларни тартибга келтириш зарурлиги таъкидланди ва уларнинг ташқи кўринишини замонавий ҳолатда таъмирлаш вазифалари топширилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Навоий ҳоким 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар