3 йилдан 2 йилгача қисқартирилади ҳамда ажратилган ер участкаларини ўзлаштиришнинг аниқ мезонларининг белгиланиши кутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сонли Фармони билан тасдиқланган Тошкент шаҳрининг бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳасига кўра, нотурар объектлар қуриш учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида улар учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш муддатини 3 йилдан 2 йилгача қисқартирилади ҳамда ажратилган ер участкаларини ўзлаштиришнинг аниқ мезонларининг белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ишбилармонлик муҳитини янада яхшиланишига, ер участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини ошишига ва хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.