...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп сигарета чекувчилар қаерда яшашини биласизми?


16:39, 10.04.2017 Бу қизиқ
 4 742

Тамаки маҳсулотлари қурбонлари сони бўйича тузилган рейтингнинг кучли бешлигидан Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Индонезия ва Россия жой олган.

Бугунги кунда ҳар тўртинчи эркак ва ҳар йигирманчи аёл тамаки маҳсулотини истеъмол қилади. “The Lancet” журнали ана шундай таҳлил натижаларини эълон қилди.
 
Айни вақтда чекишга қарши кураш олиб борилаётган бўлса-да, бу борадаги кўрсаткичлар ўсишда давом этмоқда. Масалан, бугунги кунда тамаки истеъмолини бошлаган кишилар сони чекишни ташлаган кишилар сонидан ортиқни ташкил қилади. Бу эса тамаки чекишни бошлаётганлар кўпчилик эканини кўрсатади.
 
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилда дунё бўйича чекувчилар сони 933 миллион кишини ташкил қилган. Агар чекувчилар сонининг ўсиш кўрсаткичлари ўзгармаган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони миллиарддан ҳам ошиб кетган бўлиши мумкин.
 
Тамаки истеъмол қилувчиларнинг катта қисми Осиё мамлакатларида – Хитой, Ҳиндистон ва Индонезияда яшайди. Бу давлатларда қарийб 400 миллион киши сигарета чекади.
 
Энг кўп тамаки истеъмол қилувчи аёллар эса АҚШ, Хитой, Ҳиндистонда яшайдилар. Бу мамлакатларда 13-17 миллион нозик хилқат вакилалари сигарета чекадилар. Болгария, Черногория, Хорватиянинг 25-28 фоиз аёллари тамаки истеъмол қилишади.
 
Тамаки маҳсулотлари қурбонлари сони бўйича тузилган рейтингнинг кучли бешлигидан Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Индонезия ва Россия жой олган. Бу мамлакатларда ҳар йили 200 минг нафардан 800 минг нафаргача киши тамаки оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Хитойда эса бу кўрсаткич йилига 1,8 миллион кишини ташкил этади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Сигарета Тамаки Ўлим Рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!