Унда 150 иштирокчидан 16 нафари финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Ўзбекистонлик хонандалар Россияда ютуқларга эришишда давом этмоқда. Бунга Севара Назархон, Согдиана ва эндиликда кўплаб лойиҳаларда қатнашаётган Сардор Миланони мисол қилиш мумкин.
“Главная сцена” танлови ғолиби, Россиянинг “Биринчи” телеканали “Голос” лойиҳаси финалисти Сардор Милано энди “Новая волна” халқаро истеъдодлар танловининг финалига чиқди.
Танлов доирасида ўтазилган уч кунлик марафон натижасида Россия ва бошқа мамлакатлардан келган 150 иштирокчидан 16 нафари финалга чиқишга муваффақ бўлди.
Финалга чиққан иштирокчилар орасида Сардор Миланодан ташқари, Россия, Украина, Руминия, Арманистон, Вьетнам, Қозоғистон ва Молдова вакиллари бор.
“Новая волна” танловида16 ёшдан 35 ёшгача бўлган хонандалар қатнашиши мумкин.
Танловнинг финал босқичи 8-15 сентябрь кунлари Сочида бўлиб ўтади.

Сумбула