...
МЕНЮ
ONLINE TV

Севара Назархон ва Сардор Милано февралда концерт беради


18:58, 21.01.2016 Шоу-бизнес
 4 820

Концерт дастурининг чипталари 590.000-650.000 сўм этиб белгиланган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ва хонанда Сардор Милано  жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси тантаналар залида жонли ижродаги  концерт дастурини тақдим этади.  Шунингдек, мазкур дастурда “Шарқ” вокал чолғу ансамбли иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Маълумотларга қараганда, ўзбек шоу-бизнесининг уч ёрқин ижодкорлари иштирокидаги концерт дастурининг чипталари 590.000-650.000 сўм этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ўтган йилнинг 14 февралида ҳам “Ўзбекистон” меҳмонхонасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан концерт дастурини тақдим этган эди. 

Теглар:Севара Назархон Сардор Милано Ўзбекистон меҳмонхонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Даврон
00:44 22.01.2016

При всём уважении по моему билеты чуть дороговаты. А вв в ккрсе что простой учитель в школе получает столько же в месяц.


Жамшид
20:21 21.01.2016

Ҳа ҳақиқатдан ҳам бетакрор хонанда Севара Назархондир. Мени наздимда энг содда, халқбоб ва муҳими ҳеч кимга ухшамайдиган ташқи кўринишга эгалиги билан бошқалардан ажралиб туради. Менга ёқмаган ягона тарафи бу чап қўлининг билак қисмига қўйилган татиуровкасидир. Ҳайронман шу татиуровкани нима учун қўйишаркин. Буни ҳеч қандай чиройли томони йўқку ё мен тушунмайманми?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!