ДАИШнинг айтишича, Париж воқеаларида қатнашган икки ҳужумчи Ироқлик бўлган.
Иккала жангчи ҳам "Stade de France" стадионига ҳужум қилиш учун махсус тайёрланган бўлиши мумкин. Уларнинг ёнида соҳталаштирилгани тахмин қилинаётган Сурия паспорти бор эди.
Уч гуруҳга бўлинган 9 та жангари спорт майдони, кафелар ва концерт залига кетма-кет ҳужум қилган. Уларнинг 7 тасининг шахси аниқланган. Полиция ҳужумидан қутилиб қолган ва Бельгия ҳудудидига қочиб кирган бўлиши мумкин бўлган Салаҳ Абдесламни ҳибсга олиш буюрилаган.