...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энг кўп қоида бузган ҳайдовчилар рўйхати эълон қилинди


20:52, 13.03.2018 Жамият
 10 130

Рўйхат билан танишинг, унда сизнинг автомобилингиз давлат рақами йўқ, деб умид қиламиз!

20 январдан эътиборан “Олмаота – Бишкек –Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадар ускуналари ўрнатилиб, синов режимида ишга тушурилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан мазкур ҳудудда энг кўп қоидани бузиб, белгиланган тезлик талабини мунтазам амал қилмаган ҳайдовчилар машинаси маркасини, давлат рақами ва жарима миқдори рўйхатини эълон қилди.
 
Рўйхат билан танишинг, унда сизнинг автомобилингиз давлат рақами йўқ, деб умид қиламиз!


 
1. Lacetti русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 А 9?? РA) эгаси 7 маротаба, 6 миллион 372 минг 880 сўм миқдорида.
 
2. Lacetti-2 русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 10 9?? FBA) эгаси 7 маротаба, 3 миллион 617 минг 40 сўм жарима миқдорида.
 
3. Cоbalt русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 01 F 8?? AB) эгаси 8 маротаба, 3 миллион 444 минг 800 сўм миқдорида.
 
4. Nexia русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 30 J 4?? EA) эгаси 6 маротаба, 3 миллион 100 минг 320 сўм миқдорида.
 
5. Nexia русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 F 0?? CA) эгаси 6 маротаба, 2 миллион 411 минг 360 сўм миқдорида.
 
6. Lacetti русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 4?? ТТА) эгаси 7 маротаба, 1 миллион 894 минг 640 сўм миқдорида.
 
7. Cоbalt русумли автомобиль (давлат рақам белгиси 20 8?? JAA) эгаси 6 маротаба, 1 миллион 33 минг 440 сўм миқдорида.
 
Уларга нисбатан кўрсатилган миқдорда жарима ундирилиши белгиланган.
 
Эслатиб ўтамиз, 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. 

Теглар:Фоторадар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар