...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилояти ҳудудида яна битта автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади


13:46, 16.03.2018 Жамият
 4 010

Тез орада “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида ҳам автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади.

Хабар қилинганидек, 16 февралдан “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган 3 дона фоторадар ускунаси расман ишга туширилди.
 
Тошкент вилояти ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, тез орада “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида ҳам автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади.
 
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадарни  А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри – “Қорахитой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига ўрнатиш режалаштирилмоқда. 
Фирдавс БЕК

Теглар:Фоторадар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар