Жудаям оммалашган ўйинчоқнинг зарарлари ҳам бор экан.
Европа Иттифоқи хавфли товарлар рўйхатини тузди. Рўйхатда спиннерлар ҳам бор. Европани хавфли маҳсулотлардан тезда огоҳлантириш тизимининг 2017 йил ҳисоботларида шундай айтилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ҳисоботда таъкидланишича, спиннерлар болаларга зарарлидир, айниқса ёритгичли моделлари. Бола чироқли моделлардаги батареяларни ютиб юборса, у боланинг қизилўнгачи ва ичакларининг куйишига олиб келиши мумкин. Ўйинчоқнинг майда қисмларга осонлик билан ажралиши яна бир хавфдир.
Спиннер – бир ўққа эга ўз ҳолатини доимий сақлаб қолувчи буюм. Фойдаланувчи ичкаридаги қисмидан ушлаб ташқи қисмини енгил айлантириши кифоя. Барча қисмлар буюмнинг эркин ҳолда максимал даражада кўп айланиб туришига мослаб йиғилган.

Суннатилла Абдуллаев