...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди янги иш ўрни яратганлар рағбатлантирилади


12:21, 17.07.2018 Жамият
 3 590

Ишни ўрни яратишни рағбатлантириш бўйича янги жамғарма тузилади.

Энди Ўзбекистонда янги иш ўрни яратганлар рағбатлантирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” белгилаб қўйилган.
 
Мазкур қарорда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг давлат муассасалари шаклида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларини (кейинги ўринларда – ҳудудий жамғармалар) ташкил этилади.
 
Қуйидагилар ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантирувчи манбалар этиб белгиланди:
 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан ҳар ойда тушадиган 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар;
 
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
 
хайрия қилувчилар – жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
 
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иш жамғарма рағбат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар