Янги тартибда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий прописка олиш тартиби соддалаштирилди.
Бироқ, бу ўзгариш фақатгина Ўзбекистон фуқароларига тааллуқли. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қайси тоифага киришларидан қатъи назар ЭКИҲнинг 3300 баравари миқдорида тўлов қилишлар керак бўлади.
Шундан сўнг, шахс уй эгаси сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин бўлади, деб ёзмоқда Norma.uz.
Таъкидлаш керакки, қабул қилинган ҳужжат 2018 йил февраль ойида Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳадан фарқли ўлароқ иккинчи қўлдан олинган уйлар учун прописка беришни рад қилади. Уй жой учун тўловларни банк ҳисобварақалари орқали тўлаш тартиби ҳам сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль-август ойидан Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент вилояти ва шаҳрида доимий пропискадан ўтиш учун янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олиши кераклиги белгиланганди. Шу билан бирга келишувнинг минимал суммаси ҳам белгилаб қўйилганди:
- қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ушбу минтақаларда доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, олти-сотди келишувини нотариал тасдиқлаш учун 5 фоиз миқдорида бож тўлови тўланиши белгиланган;
- қиймати ЭКИҲнинг 2500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатдан келган ва доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслардан олди-сотди келишувини тасдиқлаш учун 10 фоиз миқдорида бож тўловини тўлаш белгиланган.